Вимпелком халқаро роумингда 5G хизматини ишга туширди

1 дақиқа ўқиш115
Вимпелком халқаро роумингда 5G хизматини ишга туширди

Россиянинг "Вимпелком" оператори ўз абонентлари учун халқаро роумингда 5G тармоғини ишга туширганини эълон қилди. Компания маълумотларига кўра, янги авлод алоқа технологияси ҳозирда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатида, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Хитой, БАА ва АҚШ каби машҳур туристик йўналишларда мавжуд. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу қамров роуминг хизматидан фойдаланадиган мижозларнинг қарийб 80 фоизини қамраб олади. Дунё бўйлаб 5G тармоқлари 2019-йилдан буён фаолият юритиб келаётган бўлса-да, Россиянинг ўзида ушбу технологияни оммавий жорий этиш жараёни ҳали тайёргарлик босқичида.

Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги мамлакатда 5G тармоқларининг тўлиқ тижорий ишга туширилишини 2026-йилга мўлжалламоқда. Айни пайтда операторлар инфратузилмани ривожлантириш эвазига частоталарни аукционсиз олиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Режага кўра, 2031-йилга бориб Россиянинг барча миллионли шаҳарларини 5G билан қамраб олиш кўзда тутилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?