Uber Ҳиндистонда янги технологик марказлар очади

1 дақиқа ўқиш149
Uber Ҳиндистонда янги технологик марказлар очади

Uber компанияси Ҳиндистонда ўзининг технологик инфратузилмасини кенгайтириш мақсадида иккита янги муҳандислик кампусини очишини эълон қилди. 2027-йил охирига қадар Бенгалуру ва Ҳайдаробод шаҳарларида ишга туширилиши режалаштирилган ушбу марказлар 9 600 нафаргача ходимни қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Компания, шунингдек, Адани Груп билан ҳамкорликда Ҳиндистондаги ўзининг илк маълумотлар марказини қуришини маълум қилди. Ушбу объект 2026-йилнинг тўртинчи чорагида ишга туширилиши кутилмоқда. Мазкур ташаббуслар Uber бош директори Дара Хосровшаҳининг Ҳиндистонга ташрифи доирасида эълон қилинди.

Ҳозирги кунда Uber Ҳиндистонда 3 500 га яқин ходимга эга ва сунъий интеллект (AI) соҳасидаги инвестициялар ортиб бораётгани сабабли техник мутахассисларни ёллашни давом эттирмоқда. Компания генератив AI, машинали ўқитиш, автоном транспорт воситалари ва инфратузилма йўналишларида янги кадрларни қидирмоқда.

Ҳиндистон глобал технология компаниялари учун дастурий таъминот бўйича муҳим марказга айланиб бормоқда. Гарчи Ҳиндистон бозорида рақобат юқори ва тартибга солиш қоидалари мураккаб бўлса-да, Uber ушбу мамлакатни глобал операциялар учун стратегик муҳандислик базаси сифатида кўрмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?