date

Жонас Урбигнинг ўйини Бавария учун қимматга тушмоқда

Jonas Urbigning o‘yini Bavariya uchun qimmatga tushmoqda

Бавария дарвозабони Жонас Урбигнинг муваффақиятли ўйинлари Мюнхен клуби учун қўшимча молиявий харажатларни келтириб чиқармоқда. Кёлнер Стадт-Анзеигер хабарига кўра, 1. ФК Кёлн клуби билан тузилган трансфер шартномасида дарвозабоннинг ўйин амалиётига боғлиқ бонуслар кўзда тутилган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Урбигнинг Вольфцбургга қарши баҳсда (1:0) майдонга тушиши унинг Бавария сафидаги 30-учрашуви бўлди. Бу натижа Кёлн клубига қўшимча 2 миллион евро даромад келтирди. 2025-йил январида 7 миллион еврога сотиб олинган 22 ёшли посбоннинг умумий трансфер қиймати барча шартлар бажарилса, 15 миллион еврогача етиши мумкин.

Бундан ташқари, агар Жонас Урбиг Германия терма жамоаси сафида дебют қилса, Бавария яна 1 миллион евро тўлаши керак бўлади. Лотҳар Маттҳаус ва Марио Баслер каби мутахассислар ёш дарвозабоннинг терма жамоага чақирилиши ва ҳатто Жаҳон чемпионатида асосий таркибда тушиши кераклигини таъкидламоқда.

Айни дамда Мануэль Нойернинг фаолиятини якунлаш ёки терма жамоага қайтиш борасидаги ноаниқликлар давом этмоқда. Бавария раҳбарияти Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, бироқ тажрибали дарвозабон келажакда Урбиг билан ротация асосида ҳаракат қилиши ва унга устозлик қилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жонас Урбигнинг ўйини Бавария учун қимматга тушмоқда