Vivo С60 смартфонининг илк тасвирлари ва техник хусусиятлари ошкор этилди

Vivo компанияси Хитой бозорида янги Vivo С60 туркумидаги смартфонлар учун тизер кампаниясини бошлаб юборди. Компаниянинг маҳсулот менежери Хан Босяо янги қурилманинг дизайни ёзги океан тўлқинларидаги ёрқин акслардан илҳомланган ҳолда яратилганини маълум қилди. Смартфоннинг орқа панели ҳаракатланиш жараёнида худди сув юзасидаги жилваланиш каби ўзгарувчан ёруғлик эффектларини намойиш этади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Техник жиҳатларга тўхталадиган бўлсак, Vivo С60 6,59 дюймли, 1,5К аниқлигидаги юпқа ҳошияли ва бурчаклари юмалоқланган экран билан жиҳозланади. Қурилманинг энг эътиборли жиҳатларидан бири унинг 7000 мА·соат сиғимга эга улкан аккумулятори бўлиб, у 90 В қувватда тезкор қувватланишни қўллаб-қувватлайди.
Смартфон имкониятлари қаторига Sony ИМХ8 сериясидаги перископ камера, дисплей остига ўрнатилган ультратовушли бармоқ изи сканери ҳамда IP68/IP69 стандартидаги сув ва чангдан ҳимоя тизими киради. Шунингдек, қурилма металл корпус ва махсус ғилофлар ёрдамида магнитли аксессуарлар билан ишлаш имкониятига эга бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!