23 мартга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида яна ер силкиниши кузатилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, Тошкент вақти билан 01:07 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 39,39 градус шимолий кенглик; 69,93 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 217 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сирдарё вилоятида 5 балл, 157 км.
- Фарғона вилоятида 5 балл, 192 км.
- Жиззах вилоятида 5 балл, 198 км.
- Тошкент шаҳрида 5 балл, 217 км.
- Наманган вилоятида 4-5 балл, 232 км.
- Самарқанд вилоятида 4-5 балл, 256 км.
- Андижон вилоятида 4-5 балл, 257 км.
- Сурхандарё вилоятида 4 балл, 335 км.
- Қашқадарё вилоятида 4 балл, 363 км.
- Навоий вилоятида 4 балл, 398 км.
- Бухоро вилоятида 4 балл, 474 км.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар