date
views 95

Тадқиқот: Болага қўпол муомалада бўлиш зўравонлик сифатида таснифланиши керак

Тадқиқот: Болага қўпол муомалада бўлиш зўравонлик сифатида таснифланиши керак

Фото: AP

Бола билан қўпол муомалада бўлишнинг зарарлари катталиги сабаб ҳам бу зўравонликнинг бир тури сифатида таснифланиши керак.

Болалар жисмоний ёки жинсий зўравонликдан кўра кўпроқ оғзаки зўравонликка дуч келади. Дунё бўйича 36,1 фоиз бола ҳиссий зўравонликни (бунинг ичига оғзаки зўравонлик ҳам киради) бошдан кечиради. 25 фоиз бола эса жинсий зўравонликни, 22 фоизи эса жисмоний зўравонликни бошдан ўтказади.

Катталар томонидан болаларга қилинадиган оғзаки зўравонликка бақириш, қичқириш, болани ҳақоратлаш, оғзаки қўрқитишлар киради. Катталарнинг бундай ҳаракатлари болаликда содир этилган жинсий ва жисмоний зўравонлик каби уларнинг ривожланишини зарарлаши мумкин.

Болалар зўравонлиги бўйича АҚШ эксперти, тадқиқот муаллифларидан бири Шанта Дюбнинг айтишича, катталар кўпинча ўзларининг баланд овози ва "аҳмоқ", "дангаса" каби сўзларни болаларига ишлатиши қанчалик салбий таъсир кўрсатишини билмайди.

20,5 минг буюк британиялик иштирокчиларнинг маълумотлари ўрганилди: болаликда оғзаки ҳақоратланганлар ҳақорат эшитмаганларга қараганда 19,9 фоиз кўпроқ гиёҳванд моддалар истеъмол қилишга, мойил бўлиши, уларнинг қамоққа тушиб қолиш хавфи эса ота-онасининг бақиришларини эшитмаганларга қараганда 2 баробар кўпроқ бўлиши аниқланди.

Шунингдек, Буюк Британияда минг нафар 11-17 ёшли болалар ўртасида ўтказилган сўровга кўра, уларнинг 41 фоизи катталар: ота-онаси, дўстларининг ота-онаси, ўқитувчиси томонидан танқид, айблов ва ҳақоратларни эшитган. 51 фоизи бу ҳолатларга ҳафтада бир дуч келади, 10 нафардан бири эса кунлик ҳақоратларни бошдан ўтказади.

Болалардан ўзлари эшитадиган энг ёмон сўзларни сўрашганда "Ҳеч қандай фойданг тегмайди", "Аҳмоқсан", "Ҳеч нарсани эплолмайсан" ибораларини, энг яхшиларини сўрашганда эса "Сен уддалайсан", "Сен билан фахрланаман" ибораларини айтишган.

Тадқиқот ҳаммуаллифларидан бири Питер Фонагининг қайд этишича, болалар генетик жиҳатдан катталар нима деса, шунга ишонадиган бўлади. Улар катталарни жиддий қабул қилади. Агар катталар болаларга тўғри ўргатиш ўрнига сўзлар билан уларга зўравонлик кўрсатишса, бу нафақат болалар уялишига, ажралиб қолишига, балки жамият билан алоқа қила олмаслигига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Оғзаки зўравонлик психологик бузилишлар, мураккаб ҳиссий ҳолатга, ҳатто ақлий бузилишларга ҳам сабаб бўлиши, кейинчалик бола билан боғлиқ зўравонлик ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. Масалан, бола ўзи учун зўравонлик қилиш мумкин бўлган шерик топиши, худди шу зўравонликни такрорлаши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадқиқот: Болага қўпол муомалада бўлиш зўравонлик сифатида таснифланиши керак