date

"Тоттенҳэм" Скотт Мактоминайга қизиқмоқда

"Тоттенҳэм" Скотт Мактоминайга қизиқмоқда
Италиянинг "Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминайнинг Англияга қайтиши ҳақидаги миш-мишлар кучаймоқда. TEAMtalk хабарига кўра, 28 ёшли шотландиялик футболчига Лондоннинг "Тоттенҳэм" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Футболчининг ўзи яқин келажакда "Туманли Альбион"га қайтишни истаётганини ҳисобга олсак, бу трансфер амалга ошиши мумкин. Скотт Мактоминай 2024 йил ёзида "Манчестер Юнайтед"дан "Наполи"га кўчиб ўтган эди.

У Италиядаги дебют мавсумида ўзини ажойиб тарзда кўрсатди: Антонио Конте бошчилигидаги жамоага А Серия чемпионлигини қўлга киритишда ёрдам берди ва мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Қизил иблислар" академияси тарбияланувчисининг ҳозирги трансфер қиймати Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Тоттенҳэм" Скотт Мактоминайга қизиқмоқда