
"Барселона" клубидан "Эльче"га ижарага олинган ҳимоячи Эктор Форт Ламин Ямал ҳақида фикрларини билдирди. 18 ёшли вингер "Эль-Класико" олдидан Мадриднинг "Реал" жамоасига нисбатан кескин фикрлар билдирган эди.
Ўйинда "қаймоқранглилар" Ямални назорат қилишга муваффақ бўлишди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шундан сўнг, улар ёш футболчининг сўзларини ёдга олишди.
"Ламин билан ҳаммаси жойида. У нима қилаётганини яхши англайди ва "Барселона" унинг учун хавотирланмаса ҳам бўлади.
Ламин ўз фаолиятига тўлиқ эътибор қаратган. Одамлар шунчаки унинг ўйинидан завқланиши керак, чунки у ажойиб футболчи", деди Форт, испан нашрларига берган интервьюсида.
"Эльче" жамоаси "Барселона"нинг навбатдаги рақиби бўлади. Учрашув 2 ноябр куни бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг