“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, 6–8 август кунлари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ҳаво ҳарорати 45 даражагача исийди. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов фикрича, бу галги жазирама бутун ёз давомида кузатилган иссиқлик тўлқинларидан кучлироқ бўлиши мумкин.
Келаси икки кун давомида Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари, Қорақалпоғистон ҳамда чўл ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати 43 даражагача иссиқ бўлади. Кейинроқ, 8 август куни эса Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат максимуми 45 даражагача, водийда эса 42 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
Иқлимшунос Эркин Абдулуҳатовнинг ёзишича, навбатдаги иссиқлик тўлқини аввалгиларидан кучлироқ бўлиши кутилмоқда.
“Республика ҳудудларига навбатдаги иссиқлик тўлқини яқинлашмоқда. Бежиз бугун (5 август) Нукусда тонгги ҳароратлар кўтарилиб кетмаган. Чунки республикага айнан ғарбдан шарққа томон яна бир жазирама тўлқин яқинлашиб келмоқда. Жорий иссиқлик тўлқини, юқори эҳтимол, ҳудудларда бутун ёз бўйи кузатилган иссиқлик тўлқинларидан кучлироқ бўлиши мумкин. Чунки август учун тунги намликнинг мавсумий бир оз ортиш омили инсонларда ҳароратнинг юқорироқ ҳис қилинишига олиб келади”, дея қайд этган тадқиқотчи.
Ўзбекистонда сўнгги марта 25–29 июль кунлари жуда иссиқ ҳарорат кузатилди. Беш кун давомида республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кундузлари 40–43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда эса 44–45 даражагача кўтарилди. Аксар ҳудудларда кечалари ҳам 30 даражагача иссиқ ҳаво ҳукмрон бўлди.
Бир неча кун давомида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида энг юқори ҳароратлар қайд этилди. Масалан, 27 июль куни шаҳарда кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ҳарорат рекорди қайта янгиланди. Яъни ҳудуддаги ҳаво ҳарорати максимуми 45 даражага етди.
Агар суткалик ҳарорат камида 43 ва ундан юқори даражада кетма-кет беш кун кузатилса, бу аномал иссиқ ҳисобланади. Бундай жазирама инсон соғлиғи учун ўта хавфли метеорологик ҳодиса сифатида таснифланади.
Эркин Абдулаҳатов фикрича, жорий юқори иссиқлик тўлиқини республиканинг катта қисмида иссиқлик аномалиясини келтириб чиқармаган.
Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши биринчи навбатда болалар, қариялар ва беморларга оғир таъсир қилади. Ҳатто соғлом одамлар ҳам баъзи қоидаларга риоя этишларига тўғри келади. Жазирама юзага келгса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига жазирама иссиқдан сақланиш қоидаларини эслатган.
Вазирлик соат 10:00 дан 17:00 гача салқин жойларда бўлишни, пахта матоли либослар кийишни, кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичишни тавсия қилган. Кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш ҳам танани ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлаши таъкидланган.
Маълум учун, 1983 йил Бухоро вилоятида Ўзбекистон тарихидаги рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат кузатилган. Ўшанда республикада ҳаво 49,9 даража иссиқ боълган. 1914 йилда эса Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 49,6 даража иссиқ ҳарорат қайд этилган. Тошкент шаҳрида эса 1997 йил 18 июлда термометр устунчаси 44,6 даража иссиқни коърсатган. Бу ўша давр учун сўнги 160 йиллик кузатувлар тарихидаги энг юқори, рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат ҳисобланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди