2024 йил ёзида Марказий Осиёда, хусусан Ўзбекистонда тарвуз анча арзонлаб кетди. Айрим фермерлар ҳосилни далада қолдиришга, баъзилари чорвага беришга мажбур бўлмоқда. Kun.uz бу борада Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва East Fruit таҳлилларига мурожаат қилди.
East Fruit маълумотларига кўра, Ўзбекистонда тарвузнинг улгуржи нархи июл ойи охирига келиб рекорд даражада пасайиб, 1 кг учун 8 центни ташкил қилган. Солиштириш учун, 2023 йилда нарх 10 цент бўлган.
Ёғингарчилик миқдори кўп бўлгани сабабли тарвуз одатдагидан 15-20 кун кечроқ пишди, натижада бошқа давлатлар Ўзбекистоннинг анъанавий экспорт бозорларини эгаллаб олди, дейди таҳлилчилар.
Ўзбекистонда ўртача тарвуз нархлари.
East fruit
Анъанавий экспорт бозорларидан асосийси бу – Россия. Бу мамлакатда ҳам тарвузнинг рекорд даражада паст нархлари кузатилмоқда. Натижада Ўзбекистондан Россияга тарвуз етказишда молиявий жиҳатдан ўзини оқламайдиган вазият шаклланган. Бу ўз навбатида ички бозорда таклифни кескин кўпайтириб, нарх тушишига олиб келган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, ўзбекистонлик экспортчилар ўтган йили тарвузни Россияга килосини 34 центдан сотган бўлса, бу йил икки баробар паст нарх – 18 центдан етказиб берган.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистондан Шарқий Европа ва Европа Иттифоқи бозорларига тарвуз экспорт қилиш ҳам бу йил анча қийинлашган, чунки бу мамлакатларда ҳам нархлар тушиб кетган. Хусусан, Украинада тарвузнинг ҳаддан зиёд кўп етиштирилиши натижасида нархлар қулаган, шу тариқа узоқ Ўзбекистондан Европага тарвуз ташиш манфаатли бўлмай қолган.
Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда тарвуз нархлари.
East Fruit
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, республикада 2024 йилда барча тоифа хўжаликларида 203 минг гектар полиз экинлари экилган бўлса, шундан 102 минг гектарга тарвуз экилган. Бу экин майдонларида 1,4 миллион тонна тарвуз етиштирилди. Бу – 2023 йилдан 161,6 минг тоннага ёки 14 фоизга кўп.
2023 йилда хорижий давлатларга 35,4 млн долларлик қарийб 145,7 минг тонна тарвуз ва қовун етказиб берилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткичлар сезиларли камайиб, 25,4 млн доллар ва 112,7 минг тоннани ташкил этди.
Ҳозирги шароитда мутахассислар янги узилган тарвузларни қайта ишлашни таклиф қилмоқда. Тезкор равишда тарвуз шарбатини тайёрловчи корхоналарни ишга тушириш, бундай маҳсулотларни қадоқлаш ва экспорт қилиш каби таклифлар берилмоқда.
Бундан ташқари, кўплаб мамлакатларда тарвуз шарбатидан асал, сироп, мураббо ва пастилалар тайёрланади, тарвуз уруғидан ёғ олинади. Бунда, 20 тонна хомашёни қайта ишлашдан 1 тонна асал олиш мумкин. Қуритилган тарвуздан компотлар, кофе ва чой ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлаш мумкин.
ҚХВнинг қайд этишича, бугунги кунда тарвуз экспортига ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Божхона постларидан олиб чиқиб кетишда мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида яшил йўлакча ташкил этилган. Фитосанитария талабларига риоя қилган ҳолда полиз маҳсулотлари экспортини 20 дан ортиқ давлатга амалга ошириш бўйича фитосанитар рухсат олинган.
Мавсум бошидан бери ҳудудларда фермерлар билан ўтказилган учрашувларда полиз маҳсулотларини йиғиш, саралаш ва сотиш масаласида анъанавий ёндашувлардан воз кечилиб, давр талабидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот харидоргирлигини ошириш, бир маҳсулотнинг ўзидан бир қанча маҳсулот ишлаб чиқариб, қўшимча қиймат занжирини яратишга оид тавсиялар бериб келинмоқда, дейилади вазирлик ахборотида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди