
"Ливерпул" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ сўнгги пайтларда ўз ўйинида муаммоларга дуч келмоқда ва мухлислар танқидига учрамоқда. Жамоа "Айнтрахт"га қарши ўтган ўйинда Салоҳ асосий таркибда майдонга тушмади.
Euro-football.ru маълумотига кўра, "Ливерпул" бош мураббийи Арне Слот матбуот анжуманида Салоҳнинг ҳолати ҳақида изоҳ берди. Слотнинг сўзларига кўра, ҳар бир футболчи қийин даврларни бошдан кечиради ва натижалар одамларнинг фикрига таъсир қилади.
Мураббий Салоҳнинг ҳам инсон эканини, баъзан имкониятларни бой бериши табиий ҳолат эканини таъкидлади. У Салоҳ ҳар доим гол урганини ва ҳозирги вазият унга хос эмаслигини билдирди.
Слот Салоҳнинг голлар уришдан тўхташидан хавотир олмаслигини айтди. У футболчининг бутун фаолияти давомида гол уриб келганини эслатди ва яқин ҳафталар ҳамда ойлар ичида Салоҳ яна ўз ўйинини топишига ишонч билдирди.
Мураббий таркибда кўплаб ўзгаришлар бўлаётгани, барча футболчилар янги ўйинчилар билан ўзаро тушунишни йўлга қўйиши кераклигини қайд этди. 25 октябрь, шанба куни "Ливерпул" Англия Премьер-лигасида сафарда "Брентфорд"га қарши баҳс олиб боради.
Арне Слот Салоҳнинг гол уришдаги қийин даврини изоҳлади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар