09:28 / 05.09.2024
41

Ўзбекистонликлар Японияга ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонликлар Японияга ишга таклиф қилинмоқда
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
Японияда озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида иш бор, деб эълон бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, ойлик маош 200 000—235 000 иена (1350—1600 доллар, брутто). Номзодларга қуйидагича талаблар қўйилган.

- япон тилини камида N5 даражада билиш;
- 18-30 ёшдаги эркаклар;
- мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган;
- судланмаган ва соғлом;
- камида 3 йил ишлашга тайёр бўлиш.

Иш вақти ҳафтасига 40-48 соат (қўшимча иш соатлари учун устама ҳақ тўланади). Иш берувчи ҳисобидан авиачипта, аэропортдан кутиб олиб, яшаш жойигача трансфер. Танлов иш берувчи вакиллари билан суҳбат асосида ўтказилади.

Рўйхатдан ўтиш (2024 йил 6 сентябрь соат 17:00 гача)

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар Японияга ишга таклиф қилинмоқда