13:14 / 30.03.2025
13 703

“Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

“Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
“Ўзгидромет” 31 март, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/ гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/ гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

“Ўзгидромет” апрель ойи учун прогнозини ҳам эълон қилган. Унга кўра, ой қуруқ об-ҳаво билан бошланади. Апрелнинг биринчи беш кунлигида ҳаво ҳарорати 22-25 даража илиқдан 27-30 даража илиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 32 даража илиққача кўтарилиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият