"SoftBank" маълумотлар марказларини қуриш учун роботлар лойиҳасини 100 млрд долларга баҳолади

1 дақиқа ўқиш170
"SoftBank" маълумотлар марказларини қуриш учун роботлар лойиҳасини 100 млрд долларга баҳолади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Япониянинг "SoftBank" конгломерати "Розе AI" номли янги стартапни ишга туширишни режалаштирмоқда, бу лойиҳа маълумотлар марказларини қуришда автоном роботлардан фойдаланишга қаратилган.
  • Стартапнинг биржага чиқишдаги баҳоси 100 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
  • Лойиҳанинг мақсади жисмоний инфратузилма етишмовчилигини ҳал қилиш ва қурилиш жараёнини автоматлаштиришдир.
  • Аммо, таҳлилчилар лойиҳага шубҳа билан қарамоқда, чунки компания ҳали тайёр маҳсулотни тақдим этмаган.

Япониянинг "SoftBank" конгломерати "Розе AI" номли янги корхонани ишга туширишни режалаштирмоқда. Стартап АҚШда сервер фермаларини қуришни тезлаштириш ва арзонлаштириш учун автоном роботлардан фойдаланишга қаратилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Унинг биржага чиқишдаги баҳоси 100 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин.

"Финансиал Тимес" нашрига кўра, "SoftBank" "Розе AI" компаниясини 2026 йилнинг иккинчи ярмида ўтказилиши кутилаётган дастлабки оммавий таклифга (IPO) тайёрлашни бошлади. Лойиҳанинг асосий ғояси жисмоний инфратузилма етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишдан иборат.

Анъанавий қурилиш бригадалари ўрнига роботлар пайвандлаш, конструкцияларни йиғиш ва оғир юкларни ташиш билан шуғулланади. Бу эса дата-марказларни кечаю кундуз қуриш имконини беради.

"Wall Street Жоурнал" маълумотларига кўра, янги компания таркибига "SoftBank" сўнгги ойларда сотиб олган активлар кириши мумкин. Улар орасида "ABB" робототехника бўлинмаси ва "Ампере Сомпутинг" чиплар ишлаб чиқарувчиси бор.

Ушбу қувватларни ягона экотизимга бирлаштириш орқали "SoftBank" асосчиси Масаёши Сон Америка бозорида рекорд даражадаги 100 миллиард долларлик баҳони оқлашга умид қилмоқда.

Оғир саноатни автоматлаштириш тенденцияси тобора оммалашмоқда. "Amazon" асосчиси Жефф Безос ҳам шунга ўхшаш қадамларни ташламоқда.

Унинг 6,2 миллиард доллар сармоя билан ишга туширилган "Прожест Прометҳеус" стартапи ҳам саноат секторини модернизация қилишга қаратилган.

Бироқ "SoftBank" таҳлилчилари лойиҳага шубҳа билан қарамоқда. 2023 йилда "Зуме" робо-питсериясининг инқирози инвесторларни эҳтиёткорликка чорламоқда.

Ҳали тайёр маҳсулотни тақдим этмаган компаниянинг бундай қисқа муддатли IPO режалари ва юқори баҳоланиши хавотир уйғотмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?