date

Сирдарёда 398 та боғчада санитария қоидалари бузилгани аниқланди

Сирдарёда 398 та боғчада санитария қоидалари бузилгани аниқланди

Сирдарё вилоятида жойлашган 398 та нодавлат мактабгача таълим муассасасида санитария текширувлари ўтказилиб, бир қатор қонунбузарликлар фош этилди, деб Uz24.uz хабар берди.

Текширув натижаларига кўра, 60 та боғчада ошхоналар таъмирталаб ҳолатда экани, сув таъминотида узилишлар мавжудлиги аниқланди. Шунингдек, қўл ювиш учун зарур жиҳозлар тўлиқ ўрнатилмагани, айрим жойларда тўшак жилдлари эскиргани, хоналар ва эшиклар таъмирталаб экани маълум бўлди.

Шу билан бирга, ходимлар ва болалар белгиланган муддатда тиббий кўрикдан ўтмагани қайд этилди.

Натижада бир нечта боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Суд қарорларига асосан 329 нафар масъул шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ва жами 333,48 миллион сўм миқдорида жарима қўлланди.

Сирдарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи Жура Бекҳасановнинг маълум қилишича, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун махсус ишчи гуруҳлар тузилган.

Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан боғчаларда гигиена, инфратузилма ва хавфсизлик талабларини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда 398 та боғчада санитария қоидалари бузилгани аниқланди