Икки ҳудудда Афғонистондан келтирилган йирик опий партияси фош этилди

1 дақиқа ўқиш183
Икки ҳудудда Афғонистондан келтирилган йирик опий партияси фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги гийоҳванд моддалар аниқланди.

Маълум қилинишича, операцияда божхона идоралари ҳам иштирок этган ва ноқонуний айланмага киритилган опий мусодара қилинган. Бухоро шаҳрида яшовчи, муқаддам наркотик жиноят учун судланган шахс бошқараётган “Lacetti” автомобили Когон туманида тўхтатилган.

Текширув жараёнида автомобилнинг мотор қисмидаги ҳаво фильтри остига яширилган 993 грамм опий топилиб, далил сифатида расмийлаштирилган. Суриштирувлар давомида ушбу шахс моддани Термиз туманида яшовчи бошқа шахсдан олгани маълум бўлган.

Кейинги тезкор тадбирда мазкур шахс ҳам қўлга олинган. Унинг ёнидан 5 килограмм ва яшаш манзилидан яна 7 килограмм опий гийоҳвандлик воситаси топилиб, мусодара қилинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?