Жисмоний шахс томонидан жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациядан ташқари мол-мулкини ижарага беришдан олган даромади бўйича дастлабки декларацияларни ҳам тақдим этишлари лозим. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматига таяниб Кун.уз хабар берди.
Жисмоний шахс томонидан жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациядан ташқари мол-мулкини ижарага беришдан олган даромади бўйича дастлабки декларацияларни ҳам тақдим этишлари лозим.
Мол-мулкини ижарага бериш орқали даромад олаётган жисмоний шахслар томонидан, ижарадан даромадлар пайдо бўлган кундан эътиборан биринчи ой тугаганидан кейин беш кунлик муддатда дастлабки декларация ҳамда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига жами йиллик даромадлари тўғрисида декларация тақдим этилиши лозим.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларини декларация асосида солиққа тортиш тартибининг фарқли жиҳатларидан бири шундан иборатки,
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги 1675-сонли қарори билан 2012 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган энг кам даромадини аниқлаш мақсадида уй-жойни ижарага берганлик учун ижара тўловининг энг кам миқдорлари жорий қилинган. Унга кўра, ижарага берилаётган турар жойларнинг 1 м2 майдони учун ойлик ижара тўловининг энг кам миқдорлари Тошкент шаҳрида - 4,5 минг сўмни, Нукус шаҳри ва вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарларда - 3,0 минг сўмни, - бошқа аҳоли пунктларида - 1,5 минг сўмни ташкил этиб, 2017-йилда ўтган йилдаги меъёрлар 1,5 баробарга индексация қилинди.
Шунингдек, Президентимизнинг 2013 йил 25 декабрдаги 2099-сонли қарорига мувофиқ 2014 йил 1 январдан бошлаб солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларнинг нотурар жойни ва автотранспорт воситасини ижарага берганлик учун ижара тўловининг энг кам миқдорлари жорий қилинди. Унга кўра, ижарага берилаётган нотурар жойларнинг 1 м2 майдони учун ойлик ижара тўловининг энг кам миқдорлари Тошкент шаҳрида - 9,0 минг сўмни, Нукус шаҳри ва вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарларда - 6,0 минг сўмни, бошқа аҳоли пунктларида- 3,0 минг сўмни;
Автотранспорт воситалари учун эса ойлик ижара тўловининг энг кам миқдорлари 1 та автотранспорт воситаси учун:
- енгил автомобиллар (йўловчи, (багаж) ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўриндиғини ҳисобга олмаган ҳолда 8 та ўриндиққача бўлган автотранспорт воситалари) бўйича - 330 минг сўмни;
- микроавтобуслар, автобуслар ва юк ташиш автомобиллар учун - 645 минг сўмни ташкил этиб, 2017-йилда ўтган йилдаги меъёрлар 1,5 баробарга индексация қилинди.
Жисмоний шахсларнинг уй-жойни, нотурар жойни ва автотранспорт воситасини ижарага беришдан олган даромадларига солиқ солиш ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда, бироқ ушбу мол-мулкларни ижарага топширувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаларига асосан ҳисобланган миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари даромадлари тўғрисидаги декларация асосида ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғини ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўлашлари лозим.
Мол-мулкни ижарага беришдан даромад олган жисмоний шахслар даромад солиғини дастлабки декларация асосида ҳар ойда даромад олинган ойдан кейинги ойнинг бешинчи кунигача тўлайдилар.
Декларация асосида ҳисобланган даромад солиғи юқорида қайд этилган муддатларда тўланмаган тақдирда тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун (тўлов куни ҳам шунга киради) 0,033 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади. Жисмоний шахсларнинг солиқ қарзлари давлат солиқ хизмати органларининг даъво аризалари асосида суд тартибида мажбурий ундирилади.
Агар солиқ тўловчи даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаган бўлса, шунингдек олдин тақдим этилган декларацияда нотўғри маълумотлар аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ўзидаги мавжуд ахборот асосида энг юқори ставка бўйича ҳисоблашга ва тўланиши лозим бўлган даромад солиғи суммаси тўғрисида солиқ тўловчига ўн кунлик муддат ичида тўлов хабарномасини топширишга ҳақли.
Солиқ тўловчи жами йиллик даромади тўғрисида декларацияни тақдим этгандан сўнг, даромад солиғининг якуний суммаси ушбу декларация асосида қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳолда аниқланади. Шу билан бирга, доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаган, ўз вақтида тақдим этмаган ёки уни атайин нотўғри маълумотларни кўрсатган ҳолда тақдим этган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддаси учинчи қисмида энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима қўлланилиши белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 574 ва 603-моддаларига ҳамда Уй-жой кодексининг 86-моддасига мувофиқ фуқаролар ўртасида тузилган кўчмас мулкни - уй-жойни ва нотурар жойни ижарага бериш шартномалари нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Бунда, уй-жойни ва нотурар жойни ижарага бериш шартномаларини нотариал тасдиқлаш фақат жисмоний шахслар ўртасида тузилган шартномаларга тааллуқли бўлиб, тарафларнинг бири жисмоний шахс бўлмаганда шартномалар ихтиёрийлик асосида нотариал тасдиқланиши мумкин.
Фуқаролар ўртасида уй-жойни ва нотурар жойни ижарага бериш шартномасининг бўлмаслиги ёки ижарага бериш шартномасининг мажбурий нотариал тасдиқланмаганлиги МЖтКнинг 1591-моддасига мувофиқ энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди