Биринчи қисм. «БУЗУҚХОНА»
Деновда бир нечта “бузуқхоналар” бор. Улар доим бўлганлиги бир масала, аммо, бу жойлар масъул идораларнинг нақд тумшуғининг тагида фаолият юритгани – бошқа масала… Хуллас, ҳамма билади. Бу ерга ҳатто коллеж ўқувчилари ҳам боришини билишади…
Бир неча кун аввал бу ерга бир нечта коллеж ўқувчилари, ўз одатларига мувофиқ, келишибди. Ўзлари билан бир мактаб ўқувчисини ҳам олиб келишибди. Нима бўлибди-нима қўйибди – бузуқҳонанинг “мудираси” ўша мактаб ўқувчисини пичоқ уриб ўлдирибди…
Иккинчи қисм. БАЛОГАРДОН
Бундай бузуқхоналарнинг “фаолияти” ҳақида ҳамма билади, аммо, бирон корҳол бўлиб қолса – ҳамма оппоқ. Фақат битта айбдор – мактаб! Мактаб директори ва ўша бола ўқиган синф раҳбари ишдан кетади, дейишаяпти одамлар. Савол: нима учун? Жавоб: бошқа каттаконлар, ўша – ҳаммасини билиб турган каттаконлар – айбдор бўлмаслиги учун… Чунки улар каттаконда. Ўқитувчи эса – майда одам. Ҳолбуки бузуқхоналарни йўқотиш кучига ўқитувчи эга эмас, бу кучга каттаконлар эга.
Учинчи қисм. МАЪНАВИЯТ
Маънавият сўзи кўп такрорланаяпти. Аянчли тарафи шуки – бу сўз шунчаки, сўзнинг маъносига етмасдан, қуруқ сўз сифатида айтилаяпти. Улкан маъноли бир сўз маъносига етмасдан такрорланаверса, бироздан сўнг меъдага уради. Бизда ҳам шу – яқин орада бу сўздан кўнглимиз айний бошлайди. Нега? Чунки ўша, ҳозирда бу сўзни кўп айтаётганлардан “маънавият нима ўзи?” – деб сўрангчи…
Маънавият хаёлий-фалсафий-ноаниқ тушунча эмас. Унинг нималигини буюк аждодларимиз яхши билишган ва буни билганлари ўлароқ – шу ила дунёга устоз бўлишган. Биз эса билмай-тушунмай бу сўзни такрорлашда давом этадиган бўлсак, болаларимиз фоҳишахоналарда маънан, гоҳида эса жисман, ҳалок бўлаётганини эшитиб тураверамиз.
Тўртинчи қисм. МУРОЖААТ
Сурхондарё ҳокимига: «Асл айбдорларни жавобгарликка тортинг, ўқитувчини эмас!»
Муҳаммад Шакур
Манба: Fayzbog.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда