3 162
Депутат фикри: "Қамоқхоналар одамларни қайта тарбиялаш эмас, жамиятга нисбатан нафратини янада кучайтириш масканлари бўлиб қолмоқда"

Фото: Facebook/Alisher Kadirov
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров Фарғона вилоятидаги тергов изоляторида бўлди. Бу ҳақда у Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилган.
Фото: Facebook/Alisher Kadirov
«Фарғона вилоятидаги тергов изоляторида таҳлиллардан хулосаларим:
- бугунги кунда қамоқхоналар маҳбусларнинг сонини кўп бўлишидан манфаатдор. Чунки муассасанинг моддий таъминоти ва унда ишловчиларга тўланадиган ҳақ миқдори маҳбусларнинг сонига боғланган;
- Ички ишлар тизимида қамоқхона ёки тергов изоляторларида хизмат қилувчи ходимларга "ўгай фарзанд" принципи шаклланиб қолган. Уларни маиший таъминоти, рағбатлантирилиши ва хизматда юқорилаши жуда қийин амалга ошади. Бу муносабат беихтиёр ходимларнинг маҳбусларга бўлган "дўстона алоқалар"ига айланади.
Хулоса:
Қамоқхоналар одамларни қайта тарбиялаш эмас, янада радикаллаштириш, жамиятга нисбатан нафратини янада кучайтириш масканлари бўлиб қолмоқда.
Таклиф:
- қамоқхона ва тергов изоляторларида хизмат кўрсатадиган ички ишлар ходимларига муносабатни ўзгартириш;
- муассасаларнинг таъминотини маҳбусларнинг сонидан келиб чиқиш амалиётидан воз кечиш, аксинча у ердан чиққан маҳбусларнинг ҳаётда ўрнини топиб кетиш даражасидан келиб чиқиш лозим», - деб ёзади депутат. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Қамоқхоналар ИИВдан Адлия вазирлиги тизимига ўтказиладими?

Алишер Қодиров: "Депутат Кабул Дусовнинг аёллар ва ёшлар масаласига оид шахсий фикрларини қоралайман"

Андижонда тўрт эгизак дунёга келди (фото)

ОТМларда контракт нархининг оширилиши кескин эътирозларга сабаб бўлди

Олий Мажлис депутати: "...Улар бутун бошли халқни ечинтирдилар... Ҳайф..."

Энг ёш вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев уйланди