20:18 / 02.04.2020
2 340

«Вабо – бандаларни синаш, жазолаш ёки поклаш учун юборилади» – Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов

«Вабо – бандаларни синаш, жазолаш ёки поклаш учун юборилади» – Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов
Ўзбекистон ва умуман дунё аҳолиси ноодатий ҳаёт тарзига аста-секин кўника бошлаяпти.
Kun.uz мухбири мўмин-мусулмонлар карантин даврида эътибор қаратиши жоиз бўлган масалалар юзасидан «Мирза Юсуф» жоме-масжиди имом хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов билан суҳбатда бўлди.

Инсон ҳаёти ҳар қандай фарздан олдин туради
– Дарҳақиқат дунё мамлакатларини ташвишга солиб турган бу вабо Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Давлатимиз раҳбарияти, ҳукумат халқнинг хавфсизлигини, соғлиғини таъминлаш мақсадида кескин чораларни зудлик билан йўлга қўйди. Мусулмонлар идораси ҳам диний масалаларга оид керакли ва муҳим фатволарни эълон қилди. Халқимизни ва ўзимни ҳам ушбу фатволар ва қўйилган талабларга риоя қилишга, итоат қилишга чақириб қолган бўлардим. Чунки, бу бизга вожиб амал бўлиб турибди.

«Ҳаятад инсана муқаддамун алал-фарз» – бу энг улуғ қоидаларимиздан бири. Инсон ҳаёти ҳар қандай фарздан муқаддам туради. Биз Исломда тижорат одобини зикр қилишдан аввал, мўмин-мусулмон одамнинг ана шундай вазиятга тушиб қолганда ўзини қандай тутиши ҳақида гапириб ўтишимиз керак. Бу муҳим ҳисобланади. Тижорий ҳолатлар ҳам шунга боғлиқ.

Вабо – бандаларни синаш, жазолаш ёки поклаш учун юборилади
– Бизнинг ақидамизда вабо – Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг бандаларига баъзан синов учун, баъзида жазолаш учун ва баъзан уларни поклаш учун юборадиган нарсадир.

Қуръон оятларида ҳам ўзини эҳтиёт қилишга чақириқлар бор
– Чумолилар подшоҳи қавмига қарата: «Уйларингга киринглар, Сулаймоннинг қўшини сизларни билмаган ҳолда эзиб, ҳалок қилиб қўймасин», демоқда. Яъни, оғир вазият пайдо бўлганида, чумолилар подшоси халқини огоҳлантирмоқда.

Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир, деб бежизга айтилмаган
– «Ал балоу муаккалун бил мантиқ», деган гап ҳам бор. Бало гапирилган гапга мувофиқ келади. Масалан, Қуръони Каримнинг «Юсуф» сурасида, Юсуф алайҳиссаломнинг қиссасида акалари укаси Юсуфни ўйнатиб келайлик, деб оталари Яъқуб алайҳиссаломдан сўраганларида, у киши, «мен уни (Юсуфни) бўри еб қўйишидан қўрқаман», дейдилар. Ва Юсуфга келган бало худди шу жиҳатдан келади. Акалари «Юсуфни бўри еди», деб келишади.

Иккинчи маротаба, Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом Мисрга ҳоким бўлгач, укасини олиб қолганида, акалари «укамизни олиб келамиз», деб арз қилиб турганларида, яна Ҳазрати Яъқуб алайҳиссалом: «Сизларга бир муаммо бўлишидан қўрқаман», дейдилар. Ҳақиқатдан ҳам Юсуфнинг ҳузурида акалари катта бир муаммо-макрга дуч келади.

Ёки Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом зиндонга тушишларидан олдин, Мисрнинг азизи Зулайҳонинг талабига жавобан, «сизлар таклиф қилаётган нарсадан кўра, менга сижин – қамоқ яхшироқ», дейдилар. Ҳолбуки, Юсуф алайҳиссалом Аллоҳдан қамоққа тушмасдан ҳам нажот исташи мумкин эди. Бироқ, «менга сижин яхшироқ», демоқдалар ва бало сижиндан келди.

Эътиқод, онг ва гумонни тўғрилаш ҳақида
– Халқимиз биринчи ўринда, эътиқодини, онгини, гумонини тўғирласин. Қўрқиб ваҳимага тушадиган бўлса, саросима-ховлиқмаликни олиб келса, қаерда қурбон бўлса, у ерда, албатта, жаллод бўлади.

Шундай қоида бор, инсон қўрққан нарсасига тезроқ дуч келади. Шунинг учун қўрқмаслик керак, эътиқодни мустаҳкам қилиш зарур. Ҳадиси-шарифда: «Вабо мўмин-мусулмонларга раҳмат бўлиб келади», дедилар Пайғамбар алайҳиссалом. Бу, аслида, Аллоҳнинг раҳмати, неъмати эканини тушунмоғимиз керак.

Энди мана шундай тушунча бўлмаганлиги учун, баъзи бир савдогарлар, «халқ барибир оляпти, кўпроқ пул ишлаб қоламан», деган ўй билан кундалик сотиб турган молининг нархини зиёда орттириб юбориши кўзга ташланмоқда. Яъни, мўмин-мусулмон одам вабо вақтида ўзини қандай тутишни билмаганидан, бугунги кунда баъзи савдогарлар маҳсулотларнинг нархини ошириб юбормоқдалар.

Толиб Раҳматов суҳбатлашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Вабо – бандаларни синаш, жазолаш ёки поклаш учун юборилади» – Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов