Самаркандда қудуққа тушиб кетган қизча мўъжиза ила қутқарилди

1 дақиқа ўқиш540
Самаркандда қудуққа тушиб кетган қизча  мўъжиза ила қутқарилди

Самарқанд шаҳрида кечаси кичик қизалоқ қудуққа тушиб кетди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 7 ноябрь куни соат 22:48 атрофида “Абу Райҳон Беруний” кўчасида содир бўлган. Қўрқув ва саросимага тушган аҳоли ФВВга мурожаат қилиб, болани қутқариш учун ёрдам сўраган.

Қутқарувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, махсус жиҳозлар ёрдамида қизалоқни қудуқдан чиқаришган. Операция тез ва аниқ ҳаракатлар билан амалга оширилиб, бола жароҳат олмаган ҳолда қутқарилган.

ФВВ маълум қилишича, қизалоқ соғ-саломат ҳолда ота-онасига топширилган. Мутасаддилар аҳолини бундай ҳолатларни олдини олиш учун хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишга, айниқса болаларни қарабсиз қолдирмасликка чақирди.

Самарқанддаги ушбу ҳолат яна бир бор эҳтиётсизлик нечоғлик хавфли эканини эслатди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?