
Бувим доим бошидан ўтказган синовли кунлар ҳақида гапирганда «У пайтларда бир майизни қирқ бўлиб еган одамлар...», дея қўшиб қўярдилар. Биз эмин-эркин, тўкин-сочинликда, истаганимиз муҳайё фаровон ҳаётда улғайганимиз учун бу гап негадир жуда ғалати туюларди. Ўшанда бу сўзларнинг такрор-такрор тингласамда, у қадар моҳиятига етмаган эканман. Бугун дунёда миллат ва мамлакат, ирқ ва дин танламай жамики, инсониятни коронавирус аталмиш офат бирдек таҳликага солаётган дамларда бувим айтган сўзларнинг моҳиятида ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат билан бир-бирига елкадош бўлишдек пурмаъно борлигини англадим.
Маълумотларга кўра, «Ўзбекистон меҳр шафқат ва саломатлик» жамоатчилик фондига 71 млрд сўмдан ортиқ пул йиғилган. Зироат Мирзиёева раислигидаги Замин халқаро фонди коронавирус пандемияси хукм сураётган вазиятда муҳтож аёлларни қўллаб қувватлаш учун 5 млрд сўм йўналтирди. Алишер Усмонов 25 млн. доллар ажратди. Бу саноқни шу Она тупроққа даҳлдорлик, бир элдошининг дардига дармон бўлишни инсоний бурчи деб билган юртдошларимиз, тадбиркорлардан тортиб оддий одамларгача баҳоли қудрат ёрдам қўлини чўзаётгани мисолида узоқ давом эттириш мумкин.
Айни дамларда соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан очиқланган маълумотларга таяниб, юртимизда коронавирус аниқланган бир нафар ўрта аҳволдаги беморни даволашга 32 млн сўмдан, жонлантириш бўлимидаги беморлар учун 64 млн сўмдан сарфланаётганини билганимиз кўйи бутун юкни давлат ва хукуматнинг гарданига қўйиш эмас балки яхши ният, саховат билан дори-дармон, шахсий ҳимоя воситалари, тиббий анжомлар, дизенфекция воситалари ва заҳира яратилишига кўмак бериш учун беминнат ёрдамга чоғланган қўли ҳам қалби ҳам очиқ, танти халқимиз борлигидан фахр туямиз. Халқимизда «Тома-тома кўл бўлур» деган нақл бор.
Сўнгги кунларда хукуматимизнинг коронавирус падемиясини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаган халқимизнинг бирдамлиги самараси таҳлиллар, кузатувларда бўй кўрсатиб, юзага қалққан ҳушхабарлардан қувонганимиз сайин қувонгимиз келади. Ўзбекистон аҳли МДҲ давлатлари орасида «ўзи яккалаш» рейтингида етакчи эканлиги, касалликдан фориғ бўлиб, соғлом ҳаётга қайтаётганларнинг кўрсаткичи дунё ҳамжамиятида 27 фоиз бўлиб турганда, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 32 фоиздан юқори экани шулар жумласидандир.
Гулноза Турғунбоева
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар