date

Кейн мағлубият сабабини айтди: Иккинчи бўлимда ўчиб қолдик

Кейн мағлубият сабабини айтди: Иккинчи бўлимда ўчиб қолдик
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Гарри Кейн Лондонда "Арсенал"га қарши кечган ўйинда (1:3) жамоасининг мағлубияти юзасидан фикр билдирди. Микел Артета бошқарувидаги жамоа иккинчи бўлимда киритилган иккита гол эвазига ғалаба қозонди.

69-дақиқада Нони Мадуэке, 77-дақиқада эса Габриэл Мартинелли рақиб дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлимда ҳисоб тенг эди.

"Кутилганидек, ўйин жуда қийин кечди. Биринчи бўлимда тенг кураш кузатилди, бироқ иккинчи бўлимда бизда энергия ва интенсивлик етишмади.

Жуда кўп курашларни бой бердик. Бу мавсумдаги илк мағлубиятимиз, лекин ваҳимага тушишга ҳожат йўқ.

Биз бундан керакли хулосаларни чиқарамиз", – деди Кейн. 9-декабрь куни "Бавария" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг навбатдаги турида ўз майдонида Лиссабоннинг "Спортинг" клубига қарши ўйин ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кейн мағлубият сабабини айтди: Иккинчи бўлимда ўчиб қолдик