date

Янгийўлда ҳавони заҳарлаётган завод фош этилди

Янгийўлда ҳавони заҳарлаётган завод фош этилди
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган ғишт заводида ўтказилган рейд давомида экологик меъёрларга зид ҳолатлар аниқланди. Заводдан чиқаётган қуюқ ва бадбўй тутунлар, айниқса, тунги соатларда узоқ масофадан кўриниб, аҳоли эътирозига сабаб бўлган.

Текширув натижаларига кўра, корхонада ҳавони тозаловчи ҳеч қандай фильтр ўрнатилмагани маълум бўлди. Шунингдек, ғишт пишириш учун махсус ёқилғи ўрнига турли хил чиқиндилар ёқиб келингани қайд этилди.

Завод ҳудудида ёқишга тайёрлаб қўйилган катта миқдордаги чиқинди уюмлари ҳам аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли қонуний чоралар кўрилмоқда ва корхона фаолияти назоратга олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Янгийўлда ҳавони заҳарлаётган завод фош этилди