
Барселонанинг вингери Маркус Решфорд фаолиятини Франсиянинг ПСЖ клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Барселонада Маркус Решфордни Манчестер Юнайтеддан 35 миллион еврога сотиб олиш бўйича шартнома опциони мавжуд. Аммо ПСЖ футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Парижликлар Англия терма жамоаси юлдузининг Барселонага ўтишига тўсқинлик қилмоқчи ва уни ўз сафига қўшиб олишга интилаяпти. Жорий мавсумда 28 ёшли ҳужумчи барча мусобақалар доирасида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 9 та самарали узатма амалга оширган.
Маркус Решфорднинг Манчестер Юнайтед билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.