date
views 4 942

Чўччайган лаблар сири

Чўччайган лаблар сири
Айни пайтда ботокс бутун дунёда бўлгани каби ўзбек жамиятига ҳам ўз таъсирини кўрсата бошлади. Унга таъриф берадиган бўлсак, ботокс аёлларни табиийликдан узоқлаштирган, чўччайган лаблару бўртиб чиққан сунъий юзли «қўғирчоқлар»нинг тарқалишига сабаб бўлган иллатдир.

Аввало ботокснинг келиб чиқиши ва унинг моддаси билан танишайлик. 16 – 18-асрларда Америка ҳиндулари ботулинум моддасини ўқларнинг учига суртиб ов қилишда фойдаланишган экан. Кейинчалик бу моддани даволаш мақсадида ишлатиш мумкинлиги маълум бўлган. Олимлар бу модда мушакларни фалажлашини аниқлашган.

1980-йилларга келиб ботулинум моддасидан косметик мақсадда фойдаланиш мумкинлиги ихтиро қилинади. 2002 йилда АҚШдаги “Аллерган” фирмаси ботулинум моддасини кўз атрофи ва икки қош орасидаги ажинларни йўқотишда ишлатиш борасида тегишли ташкилотлардан рухсат олади. Ушбу моддадан тайёрланган препаратлар 70 та мамлакатда бир неча йиллардан буён эстетик ва косметик жарроҳликда қўлланмоқда.

Ботокснинг салбий оқибатларига тўхталадиган бўлсак, инъекция танага киритилганда дастлаб оғриқ, шиш, кўкариш, бош оғриғи, кўнгил айниши, иситма кўтарилиши кузатилади. Бир неча марта ботокс қилинганда эса мияда салбий ўзгаришлар пайдо бўлиб, бу юрак фаолияти бузилишига олиб келади. Бора-бора ботулинум моддаси инсон танасига жиддий зарар етказа бошлайди.

Хусусан, ботокс қилдирган одамларнинг нутқида ўзгариш­лар содир бўлади. Шу билан бирга, бу модда танага киргандан кейин вақт ўтиши билан одам ютинишга ҳам қийнала бош­лайди. Ҳатто нафас олишда ҳам жиддий нуқсонлар пайдо бўлиб, кўриш қобилияти пасаяди. Мушаклар зарарланиши оқибатида инсон пешоб тута олмай қолади.

Юртимиз аёллари, опа-сингилларимиз ботокснинг зараридан огоҳ бўлишлари ҳамда ундан ўзларини сақлашлари керак.

Жавоҳир ҲАЙИТБОЕВ таржимаси

Манба: Huquq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чўччайган лаблар сири