07:00 / 07.04.2021
4 342

Ал-Хоразмий номидаги халқаро мактаб-интернатининг очилиш маросими

Ал-Хоразмий номидаги халқаро мактаб-интернатининг очилиш маросими
Бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизимини ҳам шаклан, ҳам мазмунан янгилаш йўлида жадал ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Хоразм вилоятининг Шовот туманида 45 йилдан бери фаолият юритиб, етук кадрлар етиштириб келаётган Ал-Хоразмий номли физика-математикага ихтисослаштирилган мактаб-интернат негизида ташкил этилган Ал-Хоразмий номли Халқаро мактаб-интернати ҳам ушбу ислоҳотларнинг узвий давомидир.

Бундан бир йил аввал Президентимизнинг Хоразмга ташрифи вақтида алоҳида тилга олиб ўтилган ушбу мактаб негизида Халқаро мактаб интернат ташкил қилиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган эди.

Мана орадан бир йил ўтиб ушбу замонавий, инновацион таълим даргоҳи падегоглар жамоаси ва ўқитувчиларга тантанали равишда топширилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур мактаб истеъдодли ёшларни тарбиялаш бўйича ўзига хос бой тажрибага ва кўрсаткичларга эга. Мактабни тамомлаган 3 719 нафар ўқувчидан 3 014 нафари, яъни битирувчиларнинг 81,0 фоизи олий ўқув юртларига ўқишга кирган. Мактаб физика ва математика бўйича собиқ СССР миқёсида ҳам катта нуфузга эга бўлган. 81 нафар ўқувчилар математика ва физика фанларидан республика олимпиадаларида, 34 нафар ўқувчилар эса собиқ СССР ва халқаро олимпиадаларда муносиб иштирок этиб, Ўзбекистон илм-фани шуҳратини баланд кўтаришган.

Ушбу мактабда 105 та фан докторлари ва фан номзодлари етишиб чиққан. Мактаб битирувчилардан 2 нафари сенатор, 1 нафар Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, 1 нафари вазир, 2 нафари республика банк раиси ва ўринбосари, 14 нафари ҳоким ва ўринбосарлар, 100 нафари суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизими ходимларидир.

Таъкидлаш жоизки, мактаб ташкил этилган 1976 йилдан бери ўтган 45 йил ичида бирор марта ҳам капитал таъмирланмаган. Эндиликда эса қисқа фурсатда замонавий типдаги мазкур смарт иншоот шинам ва кўркам кўринишда қад ростлади. Майдони 32 минг квадрат метр бўлган замонавий кампусда 7 та блокдан иборат иншоотлар, хусусан, ўқув биноси, маъмурият, ошхона, 400 ўринли замонавий ётоқхона, меҳмонхона, спорт заллари ҳамда дам олиш масканлари жой олган.

Таълим даргоҳининг очилиш маросимида мактабнинг фахрий устозлари, собиқ битирувчилари, ота-оналар қаторида ҳурматли меҳмонлар ҳам иштирок этишди. Хусусан, Хоразм вилоят ҳокими Эрманов Фарҳод Ўрозбоевич, халқ таълими вазири Шерматов Шерзод Хатамович; адлия вазири, ушбу мактабнинг битирувчиси Давлетов Русланбек Куролтайевичлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва у мазкур халқаро мактабнинг таълим тизимида тутган ўрни ҳамда аҳамияти ҳақида гапирдилар.

Хусусан, адлия вазири Р.Давлетов ўз нутқида давлат Раҳбарининг бундан бир йил аввал илгари сурган Шовотдаги физика-математика интернатига халқаро мақом бериб, замонавий таълим маскани барпо этиш ташаббусларига Адлия вазирлигининг камтаргина ҳиссаси қўшилганидан бениҳоя мамнун эканлигини, шунингдек мактаб қурилишига ўз маблағлари, меҳнати ва эътиборини аямаган ҳомийлар, собиқ битирувчилар, маҳаллий ҳокимлик органлари ҳамда барча таълим фидойиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шундан сўнг Ал-Хоразмий ҳайкали ва бевосита мактаб биносининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Меҳмонлар ва ота-оналар янги таъмирдан чиққан замонавий мактаб биносини, унда таълим олиш ва ҳар томонлама ривожланиш учун ёш авлодга яратилган шароитлар билан танишдилар.

Таъкидлаш жоиз, мазкур мактаб-интернатининг реконструкция қилиниши Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган таълим ислоҳотларининг изчил давоми бўлиб, Адлия вазирлиги ушбу мактаб таъмирланиши жараёнларида ислоҳотларни қўлловчи сифатида иштирок этди.

Ушбу ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар мактаб педагоглар жамоаси ва ўқувчиларига илм-фаннинг янги марраларини забт этиш ва мамлакатимиз тараққиётига улкан ҳиссаларини қўшиш учун муносиб масканга айланиши шубҳасиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ал-Хоразмий номидаги халқаро мактаб-интернатининг очилиш маросими