23:19 / 28.11.2021
1 878

Атиги бир ҳафта давомида истеъмол қилинган фаст фуд мияни қандай қилиб ўзгартириши мумкин?

Атиги бир ҳафта давомида истеъмол қилинган фаст фуд мияни қандай қилиб ўзгартириши мумкин?
Фото: Daniel Reche / Pexels
Соғлом овқатланиш шакар, тўйинтирилган ёғлар, фаст фуд, ширинлик ва чипс ҳамда газли ичимликлар каби егулик чиқиндиларидан воз кечишни назарда тутади. Бироқ бу одамларга вафли билан нонушта қилиш, конфет билан чой ичиш, овга борганда ҳот-дог сотиб олиш ва ўзлари қўллаб келаётган парҳезни соғлом деб ҳисоблашга халақит қилмайди. Маълум бўлишича, бу яхши ёндашув эмас.

2020 йилда Австралия ва АҚШ университетлари олимлари гуруҳи ана шундай парҳез иштаҳани назорат қилишга путур етказиб, хотирага салбий таъсир кўрсатишини аниқлади.

Парҳезнинг мияга таъсири қандай текширилди?

Фото: Daniel Reche / Pexels
Олимлар 110 нафар ортиқча вазнсиз, соғлом кишиларни танлаб олиб, уларни икки гуруҳга ажратишди. Биринчи гуруҳдагилар учун одатий овқатланишга ўзгартириш киритилмади. Бошқа гуруҳдагиларга эса кунда бир маҳал 806–985 ккалли ширин ва ёғли маҳсулотлар, масалан, сэндвич ва сутли коктейль ёки Бельгия вафлиси берилди.

Тажрибадан олдин ва кейин барча иштирокчилар Ҳопкинс тестидан ўтказилди. У ёрдамида олимлар вербал хотирани текширишди. Бундан ташқари, талабаларнинг иштаҳани назорат қилиш қобилияти текширилди. Уларга бир неча мазали маҳсулотлар таклиф қилиниб, таом қанчалик ёқиши ва уни татиб кўриш истаги қанчалик кучли эканини сўрашди.

Дастлаб бу тест оч қоринга ўтказилди. Тажрибага қадар қорин тўқлиги ҳар икки гуруҳда ҳам маҳсулотларни яхши кўришни ҳам, уларни истеъмол қилиш истагини ҳам камайтирган. Бироқ кейин натижа ўзгарди.

Зарарли егуликлар истеъмол қилиш иштирокчиларни қандай ўзгартирди?
Тест натижаларига кўра, олимлар шундай хулосага келишди: бор-йўғи бир ҳафта давомида рационга ширин ва ёғли маҳсулотлар киритилиши иштаҳани назорат қилиш қобилиятини кучсизлантирди.

Тажриба бошлангунига қадар иштирокчилар оч вақтида таклиф этилган ширинликларни истеъмол қилгилари келган. Нонуштадан кейин эса таомлар жозибадорлиги камайган, бироқ уларни татиб кўриш истаги у қадар камаймаган.

Бундан ташқари, бундай парҳездан кейин талабаларда ақлий қобилиятлар ҳам ёмонлашган. Иштаҳани бошқариш қобилияти қанча ёмонлашса, шунча кам нарса эслаб қолишган.

Ана шу маълумотларга таянган ҳолда олимлар бундай парҳез гиппокамп – миянинг иштаҳа ва хотира учун масъул бўлган таркибига таъсир кўрсатган деган хулосага келишди.

Фаст фуднинг гиппокампга таъсири соғлиқда қандай акс этади?
Гиппокамп иштаҳани бошқариш ва парҳезни танлашда катта роль ўйнайди. У қониқиш ҳисси, шунингдек, онгли қарорлар ва ўз-ўзини назорат қилишдан туғиладиган префронтал қобиқ билан боғлиқ.

Фото: Polina Tankilevitch / Pexels
Шу билан бирга, мазкур таркиб ташқи омилларга жуда таъсирчан ва доимий яллиғланиш, қондаги глюкозанинг юқори кўрсаткичи, носоғлом овқатланиш натижасидаги оксидловчи зўриқиш унга зарар етказиши мумкин.

Олимлар фаразларига кўра, агар гиппокамп зарарли маҳсулотлар билан бостирилса, соғлом овқат ҳисобига мазали таомдан воз кечиш учун масъулият олд ён қобиққа тушади. Бу эса тенгсиз жанг.

Боши берк кўча ҳолати юзага келади. Қанча кўп фаст фуд истеъмол қилинса, гиппокамп ҳолати, ўз-ўзини назорат қилиш ёмонлашади, фаст фуд кўпроқ истеъмол қилинади. Бунинг устига хотира ҳам ёмонлашади.

Боши берк кўчадан чиқиб олишга нима ёрдам беради?
Энг аввало рациондан шакар, ширинликлар ва ёғли гўштни чиқариб ташлаш керак. Агар ушбу маҳсулотларни яхши кўрсангиз, уларни тўлиқ чиқариб ташлаш фикри қўрқинчли кўринади. Шунинг учун улардан бутунлай воз кечманг, фақат жуда оз миқдорда истеъмол қилинг.

Масалан, Ўрта Ер денгизи парҳези қоидаларини синаб кўринг: ҳафтасига 80 граммдан ортиқ бўлмаган миқдорда ширинликлар, 120-200 гр қизил ва 50 гр қайта ишланган гўшт. Жараён давомида мазкур маҳсулотлар жуда кўп керак эмаслигини тушунсангиз, улардан бутунлай воз кечасиз. Ҳеч нарса йўқотмайсиз.

Бундан ташқари, олимлар гиппокамп фаолиятини нафақат парҳез, балки зўриқиш ва уйқусизлик каби бошқа омиллар ҳам издан чиқариши мумкинлигини қайд этишди. Шунинг учун уйқу режимини йўлга қўйиб олинг ва зўриқишни олиш йўлларини ўрганинг. Ана шунда фаст фуд ва ширинликлар истеъмолидан воз кечиш осонроқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Атиги бир ҳафта давомида истеъмол қилинган фаст фуд мияни қандай қилиб ўзгартириши мумкин?