
Тошкент вилояти раҳбари Зойир Мирзаев аёллар орасида онкологик касалликларнинг (саратоннинг) кўпайишининг омилларидан бири сифатида улар анъанавий тандир нонини тайёрлашни камайтирганини изоҳлади. Ҳокимнинг фикрича, маҳаллий ҳудудларда анъанавий тандирлар йўқолиб, нон ёпиш тўхтатилмоқда, бу эса соғлиққа салбий таъсир кўрсатади.
Кореялик мутахассиснинг таҳлили
Мирзаев Самарқандда ишлаган пайтларида кореялик бир мутахассис (доктор) аёлларда саратон касалликлари кўпайиши сабабларини ўрганиб чиққанлигини эслади. Мутахассис 7-8 та омилни санаб ўтган, бунда кам ҳаракатлилик биринчи ўринда, тўртинчи фактор эса — тандирда нон ёпмаслик бўлган.
"Тандирда нон ёпган аёлда рак касали бўлмайди. Сабаби тандирнинг олдига борганда организм қизийди, кейин қон икки баробар тез айланаркан организмда. Шунинг тезлигида қон йўлларини тозалаб юбораркан", — деди ҳоким тандирнинг шифобахш таъсирини тушунтирар экан.
Унинг таъкидлашича, қоннинг ифлосланиши натижасида безларга микроблар жойлашиб, касалликлар ривожланади. Афсуски, маҳаллий аҳоли, хусусан, аёллар табиий, қора буғдой қўшилган нонлар ўрнига замонавий, аммо фойдаси кам бўлган маҳсулотларга ўтиш билан бу соғлом анъанани йўқотдик. Ҳоким бу факторлардан бирини йўқотганимиздан таассуф билдирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.