
ФИБ Яккасарой туманлараро судининг 03.11.2025 йилдаги ижро ҳужжатига кўра, вояга етмаган бир нафар қиз фарзандини жавобгар У.М.дан даъвогар Л.М.нинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжатида қарздор эркак аёли билан ажримдан сўнг, 3 нафар қиз фарзандидан фақат 2 нафар фарзандини онасига бериб, бир нафар қизини олиб кетишига тўсқинлик қилган. Бу ҳолат 3 йил давом этиб келган.
Шундан сўнг, ундирувчи Л.М. бир нафар фарзандини олиб беришни сўраб, судга мурожаат қилган. Суд томонидан эса даъво аризаси қаноатлантирилиб, вояга етмаган фарзандни олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Сергели туман бўлимига келиб тушган ва ижро иши иш юритувга қабул қилиниб, ижро иши қўзғатилган.
Бюронинг Сергели туман бўлими давлат ижрочиси С.Абдувосиқов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан фарзанд онаси тарбиясига олиб берилган. Мазкур ижро ҳужжати амалда тамомланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.