
Тошкент вилоятининг “Навоий” назорат-текширув пости орқали ҳар куни 150 дан ортиқ юк машиналари ўтиб қайтади. Табиийки, ҳар бир транспорт воситаси текширувдан ўтказилиб, юкланган маҳсулотга доимий “ҳамроҳ”, яъни сертификат тақдим этилиши талаб этилади. Бироқ зарур фитосанитар сертификатга эга юк ҳам баъзида мутахассисларда шубҳа уйғотиши мумкин, дейилади Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги хабарида.
Ана шундай ҳолат “Навоий” назорат-текширув постида юз берди. Қозоғистон Республикасидан мамлакатимизга 7 та юк машинасида кепак олиб келинган. Аслида бу одатий ҳолат, бироқ юкланган ем маҳсулоти ичида зарур фитосанитар сертификат ва карантин рухсатномасисиз, яширин йўл билан картошка олиб келинаётганлиги қўпол қоидабузарлик ҳисобланади.
“Келес” ташқи иқтисодий фаолият чегара масканида ўтказилган қўшимча назорат кўриги натижасида кепак орасида 131 тоннадан ортиқ картошка маҳсулоти аниқланди. Умумий қиймати 788 миллион 400 минг сўмга баҳоланган маҳсулотнинг фитосанитар хавфсизлигини аниқлаш мақсадида намуналар олиниб, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Марказий фитосанитария лабораториясига жўнатилди.
Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, айни пайтда текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилоятиНавоий назоратКартошка маҳсулотиФитосанитар сертификатЮк машинасиҚоидабузарлик Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар