date

Анчелотти Эндрикка Бразилия терма жамоасида алоҳида рол беради

Анчелотти Эндрикка Бразилия терма жамоасида алоҳида рол беради

Ҳужумчи Эндрик қишки трансфер ойнасида "Реал"дан ижара асосида "Лион"га ўтганидан бери ўзини ёрқин томондан кўрсатмоқда. Шу фонда Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти уни яқинлашиб келаётган йиғинга чақириш ниятида экани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline нашри L’Equipe’га таяниб ёзишича, Эндрик март ойидаги халқаро танаффус пайтида Бразилия терма жамоасининг асосий ҳужумчиси сифатида кўрилмоқда.

Март ойи охирида Бразилия жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида француз ва Хорватия терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Эндрикка Бразилия терма жамоасида алоҳида рол беради