Эндрик гол ура олмади ва майдонддан четлатилди

Франция Лига 1 доирасида «Нант»га қарши ўйинда «Лион» ҳужумчиси Эндрик қизил карточка олиб, учрашувни эрта якунлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
19 ёшли бразилиялик футболчи баҳснинг 2-дақиқасидаёқ огоҳлантирилган эди. 61-дақиқада эса ҳакам унга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. Шу сабаб Эндрик бу сафар голларга бевосита ҳисса қўша олмади.
Шунга қарамай, Эндрик «Лион» сафидаги илк беш ўйинида барча турнирлар кесимида 5 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширган. У январ бошида Мадриднинг «Реал» клубидан ижара асосида француз жамоасига келиб қўшилганди.
«Лион» бу ўйинда ғалаба қозонса, «Марсел»ни ортда қолдириб, турнир жадвалида учинчи поғонага кўтарилади. Кейинги турда эса Паулу Фонсека жамоасини «Нитса»га қарши баҳс кутмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!