Бруну Фернандеш Палмернинг чет-тригига муносабат билдирди

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш «Челси» ярим ҳимоячиси Коул Палмернинг «Вулверҳэмптон»га қарши ўйинда урган уч голидан сўнг унинг ўйинини алоҳида эътироф этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Палмер шанба кунги АПЛ учрашувида 13 ва 35-дақиқаларда пенальтидан аниқ зарба йўллади, 38-дақиқада эса ўйиндан гол уриб, чет-трикни расмийлаштирди. 23 ёшли футболчи беллашувдан кейин ижтимоий тармоқларда ғалабага бағишланган пост қолдирди, Фернандеш эса изоҳда қисқа ва лўнда фикр билдирди: «Қандай ўйинчи!»
Палмернинг уч голи «Челси»га «бўрилар» устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Ўйиндан кейинги интервьюда «кўклар» ярим ҳимоячиси жароҳатлар билан боғлиқ муаммолардан сўнг ҳали ҳам оптимал спорт формасини тўлиқ тиклаб улгурмаганини айтди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!