Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиёда яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва навбатдаги учрашувни ҳам очкосиз якунлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона ва ҳал қилувчи гол 78-дақиқада киритилди — японлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан ажралиб турди. Бу натижа Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан кейин «Шанхай Шенхуа» 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонадан жой олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг