Глеб «Арсенал» Чемпионлар лигасини ютса хурсанд бўламан деди

Беларуслик собиқ футболчи Александр Глеб, бир вақтлар «Арсенал» сафида ўйнаган, «канонирлар»нинг жорий Чемпионлар лигасидаги чемпионлик имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Глеб «Арсенал» турнирнинг умумий босқичини жуда юқори савияда ўтказганини таъкидлади. Бироқ у ҳозирча мусобақа ғолиби бўладиган аниқ бир фаворитни ажратиш қийинлигини айтди.
«Ҳаммаси 1/8 финал иштирокчилари тўлиқ маълум бўлгач, аниқроқ кўринади. Лекин, албатта, собиқ клубим Чемпионлар лигасини ютса ёки ҳеч бўлмаса финалгача етиб борса, мен хурсанд бўламан», — деди Глеб «RB Sport»га.
Шунингдек, у финалда ҳимояга ёпилиб оладиган жамоалар эмас, ўйин кўрсатадиган икки жамоа тўқнаш келишини исташини қўшимча қилди.
Маълумот учун, «Арсенал» Чемпионлар лигасининг умумий босқичини биринчи ўринда якунлади ва саккиз учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. «Канонирлар» янги форматда буни уддалаган илк жамоа бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!