date

Денис Макаров «Кайсериспор» сафида жароҳат олди

Денис Макаров «Кайсериспор» сафида жароҳат олди

Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб хабарига кўра, тиббий кўрик натижасида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар ўрта гуруҳида енгил шикастланиш ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.

Макаров «Кайсериспор» сафидаги дебютини 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши ўйинда ўтказган, учрашув 0:4 ҳисобида якунланган. Жамоа турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда ва лигада қолиш учун кураш олиб бормоқда. Аввалроқ футболчи Москванинг «Динамо» клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров «Кайсериспор» сафида жароҳат олди