date

Роналдунинг можароси «Ал-Наср» бош мураббийини кетишга ундаши мумкин

Роналдунинг можароси «Ал-Наср» бош мураббийини кетишга ундаши мумкин

Криштиану Роналдунинг атрофидаги вазият «Ал-Наср»да бош мураббий Жорже Жезушнинг келажагига бевосита таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик мутахассис клуб билан келишувга кўп жиҳатдан ўзининг машҳур ватандоши омили сабаб рози бўлгани айтиламоқда. 41 ёшли ҳужумчи жамоа ўйинларини бойкот қилишда давом этмоқда, ёзда эса клубни тарк этиши эҳтимоли бор.

Al Nassr Zone нашри Саудия ОАВларига таяниб хабар беришича, Жезуш Роналдуга доир масала якунига етмагунча «Ал-Наср» билан шартномани узайтириш бўйича музокараларга киришмоқчи эмас. 71 ёшли мураббийнинг амалдаги битими мавсум охирида якунланади.

Жорже Жезуш «Ал-Наср»даги ишини 2025 йил июлда бошлаган. Бунгача у икки йил давомида «Ал-Ҳилол»ни бошқарган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдунинг можароси «Ал-Наср» бош мураббийини кетишга ундаши мумкин