Холанн гол самарадорлигидан қониқмаяпти ва ўз устида ишламоқчи

«Манчестер Сити»нинг марказий ҳужумчиси Эрлинг Холанн сўнгги ўйинлардаги гол кўрсаткичлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Норвегиялик форвард 2026 йил бошидан бери барча мусобақаларда 12 та учрашувда атиги уч марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.
«Мен янада жам бўлишим, ҳамма жиҳатдан яхшироқ ўйнашим керак — айнан шунинг устида ишлайман. Нега яхши натижа кўрсата олмаганим ҳақида гапиришни истамайман. Ўйлашимча, бунга оқлов йўқ», — дея Холанннинг сўзларини ESPN келтирди.
Жорий мавсумда 25 ёшли ҳужумчи барча турнирларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 28 гол ва 6 ассист қайд этди. Холанннинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2034 йилга қадар амал қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг