date

Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп намойиш этилди

Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп намойиш этилди

Чемпионлар лигасида умумий босқич якунга етди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стыкли раундда тўқнаш келиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланмани ўйнаб беради. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса 1/8 финалга тўғридан тўғри йўл олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу орада УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни тақдим қилди. У қораимтир ранглар уйғунлигида ишланган бўлиб, устида оқ юлдузлар тасвири бор. Тўпни Adidas ишлаб чиққан.

2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финали Будапештда бўлиб ўтади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи учрашув 30 май, шанба куни ўйналади.

Ҳозирги амалдаги чемпион — “ПСЖ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этиб, кубокни қўлга киритган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп намойиш этилди