Жезуш Роналдуни яқин ўйинда дам олдиришини айтди

"Ан-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувни ўтказиб юборишини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу сафар ҳам у қайдномадан жой олмайди.
Жезушнинг сўзларига кўра, жамоа зич тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир қанча футболчиларни ҳордиқ чиқаришга қарор қилган. Мураббий "Ал-Фатеҳ"га қарши муҳим ўйин олдидан кучни тежаш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, у Роналдунинг сафар учрашувларида вақти-вақти билан дам олиши янгилик эмаслигини эслатди: Саудия Арабистони ташқарисида ўтадиган баҳсларда унинг иштирок этмаслиги аввал ҳам бир неча бор кузатилган.
Саудия чемпионатидаги "Ал-Фатеҳ" — "Ан-Наср" баҳси 14-февраль, шанба куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!