date

Кунья соч олдирмаётган мухлис ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

Кунья соч олдирмаётган мухлис ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Матеус Кунья клуб мухлиси жамоа кетма-кет беш ғалаба қайд этмагунча соч-соқолини олдирмасликка қарор қилгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

"Қизил иблислар" деярли 500 кундан бери бешта учрашувни кетма-кет юта олмаяпти. Шу сабабли Франк Айлет исмли мухлис шу вақт давомида сочини ўстириб юрибди.

Куньянинг айтишича, одамлар кўпроқ мухлиснинг соч турмагини муҳокама қилмоқда, ғалабалар эса иккинчи планга тушиб қолган. Ҳужумчи учун эса энг муҳими — турнир жадвалидаги 15 очко: у мухлис қачон соч олдиришига бефарқ эканини таъкидлади. Жамоа ичида бу мавзу баъзан тилга олинади, бироқ бу ҳолат футболчиларни кучли рағбатлантирмайди ва улар бунни "зўр" деб ҳам ҳисобламайди. Кунья бу воқеа ортиқча шов-шувга сабаб бўлаётганини ҳам қўшиб ўтди.

23 февраль куни Майкл Керрик жамоаси сафардa "Эвертон"га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кунья соч олдирмаётган мухлис ҳақидаги гапларга муносабат билдирди