«Боруссия» Дортмунд «Майнц»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Германия чемпионатининг 22-тури Дортмундда старт олди: «Боруссия» «Майнц»ни қабул қилди. Учрашув бошидаёқ «шмел»лар ташаббусни қўлга олиб, рақибни босим остида қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
10-дақиқада Юлиан Риерсон кетма-кет учта голли узатмасидан биринчисини амалга оширди — Серу Гирасси бош билан аниқ зарба бериб ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Риерсоннинг навбатдаги узатмасини Максимилиан Байер якунлаб, фарқни иккитага етказди. Танаффус арафасида яна Риерсон–Гирасси тандемі иш берди: ҳужумчи иккинчи бор гол уриб, 3:0 ни расмийлаштирди.
Иккинчи бўлимда «Майнц» дарвозабони бир неча бор жамоасини қутқаришга уриниб кўрди: аввал Феликс Нмечининг хавфли зарбасини қайтарди, бурчакдан кейин Шералдо Бекер урган тўпни ҳам ушлаб қолди. Бироқ 84-дақиқада Риерсон ижро этган навбатдаги корнердан сўнг тўп Доминик Кор орқали ўз дарвозасига кириб кетди — автогол ва 4:0.
Йирик ғалабадан кейин «Боруссия» пешқадам «Бавария»дан атиги уч очко ортда қолмоқда. «Майнц» эса турнир жадвалининг қуйи қисмида, пастдан бешинчи ўринда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!