Францияда ПСЖнинг асосий дарвозабони кимлиги айтилди

L’Equipe журналисти Уго Делом ПСЖда асосий таркиб учун кетаётган дарвозабонлар рақобати ҳақида фикр билдирди. Гап россиялик Матвей Сафонов ва француз Лука Шевале ўртасидаги кураш ҳақида бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Деломнинг таъкидлашича, Шевале Сафоновга асосий таркибдаги ўрнини ҳалол рақобатда бой берганини яхши тушунади. Ҳозирда эса Матвей парижликлар сафида шубҳасиз биринчи рақам ҳисобланади, дея унинг сўзларини “RB Sport” келтирди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ кеча Франция чемпионатининг 22-тури доирасида “Ренн” майдонига сафар қилиб, омадсиз ўйин ўтказди ва 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувда Сафонов жамоасининг асосий таркибида майдонга тушди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг