Джикия «Антальяспор» клубидаги ҳолати ҳақида фикр билдирди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги фаолияти ва клубдаги вазияти юзасидан қисқа изоҳ берди. 32 ёшли футболчининг сўзлари «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилган видеода келтирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Джикиядан «Антальяспор»даги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Шунингдек, Туркиядаги шароит ва муҳит ўзини тўлиқ қониқтираётганини табассум билан қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Джикия ўтган ёзда «Антальяспор» сафига қўшилган. Шундан бери у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг