«Боруссия» кетма-кет 15 ўйинда гол уриб, Бундеслига рекордини такрорлади

Германия чемпионатининг 23-тур учрашувлари бошланди. Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси «Майнц»га қарши баҳсда ишончли ғалабага эришиб, рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу натижа «Боруссия» учун яна бир муҳим кўрсаткични ҳам англатди: жамоа Бундеслигада кетма-кет 15-ўйинда ҳам гол урди ва шу тариқа мусобақа рекордини такрорлади.
Қизиғи, бу рекордлар рўйхатида одатда тез-тез тилга олинадиган Мюнхеннинг «Бавария»си йўқ. Аввалроқ Бундеслигада 15 ўйин кетма-кет гол уриш сериясини «Гамбург» 1980 йилда қайд этган, 2013 йилда эса Юрген Клопп бошчилигидаги «Боруссия» ҳам айни натижани такрорлаган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг