date

Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарой» тарихига кирди

Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарой» тарихига кирди

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарой» «Эюпсор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашув қаҳрамонига айланган аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу хет-трик орқали Икарди Истанбул клубида янги рекорд ўрнатди: у «Галатасарой» тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди. Аввалги етакчи руминиялик Георге Ҳаджи 75 гол билан қайд этилган бўлса, Мауро ҳозирда 76 та голга эга.

Клуб тарихидаги умумий тўпурарлар рўйхатида эса Икарди еттинчи ўринга кўтарилди. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан буён «Галатасарой» сафида ўйнайди, бунгача у ПСЖ шарафини ҳимоя қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарой» тарихига кирди