date

Андрес Инйеста Марокаш терма жамоасига таклиф қилиниши мумкин

Андрес Инйеста Марокаш терма жамоасига таклиф қилиниши мумкин

Футбол оламида ном қолдирган Андрес Инйеста яна иш таклифи олиши мумкин. BBC Glasgow Times нашрига таяниб хабар беришича, 41 ёшли мутахассисни Марокаш терма жамоаси ўз сафига чорламоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Инйестага миллий жамоада техник директор лавозими таклиф этилиши эҳтимоли бор.

Ёзда Марокаш терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади. Гуруҳ босқичида “Атлас шерлар”и Бразилия, Шотландия ва Гаити терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, аввалги жаҳон чемпионатида Марокаш 4-ўринни эгаллаган: ярим финалда Францияга 0:2 ҳисобида ютқазган, учинчи ўрин учун баҳсда эса Хорватияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Андрес Инйеста Марокаш терма жамоасига таклиф қилиниши мумкин