date

Капелло Бастонининг ҳаракатини кескин қоралади ва симуляция деди

Капелло Бастонининг ҳаракатини кескин қоралади ва симуляция деди

Италиялик таниқли мутахассис Фабио Капелло Турин «Ювентус»и ҳимоячиси Пер Калулюнинг Милан «Интер»ига қарши ўйинда (2:3) қизил карточка олган вазиятини муҳокама қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Капеллонинг фикрича, «Интер» футболчиси Алессандро Бастони ҳакамни чалғитиш учун симуляция қилган ва бу ҳолатни кўриш жуда ёқимсиз бўлган. Мутахассис Бастони Италия терма жамоаси футболчиси эканини эслатиб, бундай йўл тутмаслиги кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, Капелло «Интер» бош мураббийи Кивунинг ўша эпизод бўйича айтган гапларидан ҳам норози бўлди: унда мураббий футболчисини оқлаётгандек таассурот пайдо бўлганини билдирди.

Ушбу ғалабадан сўнг «нерадзуррилар» А Серияда пешқадамликни янада мустаҳкамлади, «кекса синьора» эса турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Капелло Бастонининг ҳаракатини кескин қоралади ва симуляция деди