«Марсел» мухлислари «Страсбург»га қарши ўйинда президент ложасига йўл олди

Франциянинг «Марсел» клуби оғир даврни бошдан кечирмоқда: «ПСЖ»дан 0:5 ҳисобидаги мағлубият раҳбарият учун жуда катта зарба бўлди ва натижада бош мураббий Роберто де Дзерби билан ҳамкорлик якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Орадан кўп ўтмай клубнинг спорт директори Меҳди Бенатия ҳам лавозимини тарк этди. Бироқ бу ўзгаришлар трибунадаги кескинликни пасайтирмади: «Страсбург»га қарши учрашувда мухлислар «Марсел» президенти Винсан Лабруннинг истеъфосини талаб қилган қўшиқларни жаранглатди.
Бундан ташқари, энг кескин кайфиятдаги гуруҳ Лабруннинг VIP-ложасига киришга уринди, аммо полиция тезкор ҳаракат қилиб, секторни ўраб олди ва вазиятни назоратга олди. Бу ҳақда La Provence нашри хабар берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг